Линклар

Туркияда учқич олиб қочилгани билан боғлиқ воқеалар олиб қочувчининг таслим бўлиши билан якун топди.


Бугун ярим тунда турк учқичини олиб қочган шахс Афина аэропортида Греция ҳукуматига таслим бўлди. Ичида 203 нафар йўловчи бўлган Турк ҳаво йўллари ширкатига қарашли ҳаво лайнери Истамбулдан Анкарага келаётган пайтда 20 яшар Туркия фуқароси талабига кўра йўналишини ғарб томон ўзгартирди. Гарчи, учқични олиб қочган шахс учувчилардан ҳаво лайнерини Берлиннинг Тегел аэропортига қўндиришни талаб этган бўлсада, учқичнинг ёнилғи имкониятлари чеклангани боис у Афина шаҳри аэропортига қўнишга мажбур бўлади. Давомли музокаралардан сўнг, учқични олиб қочган шахс йўловчиларни қўйиб юборди ва таслим бўлди. Полицияга кўра, унинг ёнида ҳақиқатан ҳам портловчи мослама бўлган. Истамбул ҳокими Муаммар Гулер учқични олиб қочган шахснинг ҳеч бир террор ташкилоти билан алоқаси бўлмаганини очиқлади. Ҳозирча, учқич олиб қочилиши сабаблари аниқ эмас.
XS
SM
MD
LG