Линклар

Бугун жаҳоннинг турли мамлакатларида норозилик намойишлари бўлиб ўтди.


Покистоннинг Пешавар шаҳрида Ироқдаги урушни тўхтатишни талаб қилганлар сони 250 мингдан ошди.
Туркиянинг Измир шаҳрида намойишчилар полициячилар билан тўқнашганлар. 12 одам ҳибсга олинган.
Ҳиндистоннинг Калкутта шаҳрида 150 мингдан зиёд одам урушдан норозилик тариқасида кўчаларга чиқди. Намойишчилар АҚШ президенти Жорж Буш суратларини ёқдилар.
Испаниянинг Пуэрто де Санта шаҳрида 25 минг одам ва Барселона шаҳрида 15 минг одам намойиш уюштирди.
Исроилнинг Шахнин шаҳрида йиғилган 20 мингдан зиёд одам Ироққа таянч билдириб, АҚШнинг Ироқ билан урушини қоралади.
Индонезия пойтахти Жакартада АҚШ етакчилигидаги урушдан норозилик тариқасида 100 мингдан зиёд одам намойиш уюштирди. Намойишчилар аксил-америка шиорларини кўтариб, пойтахтнинг энг катта кўчасидан юриб ўтдилар.
Жанубий Корея пойтахти Сеулда ҳам норозилик намойиши бўлиб ўтди. Намойишчилар сони 30 мингдан ошди.
Хитой, Малайзия, Қибрис, Болгария ва бошқа мамлакатларда ҳам бугун норозилик намойишлари бўлиб ўтди.
XS
SM
MD
LG