Линклар

Сербияда Мирьян Марковични хибсга олишга буйруқ берилган.


Югославия собиқ президенти Слободан Милошевичнинг рафиқаси бўлган Маркович хоним Иван Стамболич ўлимида айбланмоқда. Милошевичнинг асосий рақиби бўлган Стамболич 2000 йилнинг августида бедарак йўқолган эди. Ўтган хафтада унинг жасади қолдиқлари Сербия шимолида топилганидан сўнг, унинг ўлимига Милошевич оиласи аралашгани борасида гумонлар пайдо бўлди. Мирьян Марковични хибсга олиш учун ариза аллақачон Интерполга берилган. Маркович Россиядан панох топгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG