Линклар

Пекиннинг етакчи шифохонаси ҳисобланган Университет касалхонаси ғайриоддий пневмония эпидемияси тарқалиши хавфининг олдини олиш мақсадида ёпиб қўйилди.


Касалхона биноси полиция томонидан қуршаб олинган. 24 апрелдан бошлаб Хитой пойтахтидаги мактабларда икки кунлик карантин эълон қилинди.
“Ўткир респиратор синдроми” деб аталаётган бу касалликдан жаҳонда 250 киши ҳалок бўлган. Уларнинг 35 нафари Хитойликдир. Айни пайтда эпидемияни юқтириб олганлар сони 4200 га етди.
XS
SM
MD
LG