Линклар

Бугун Ироқ руҳонийлари АҚШ қўшинларини Фаллужа шаҳридан чиқиб кетишга чақирдилар.


Шайх Вага Али ал-Муҳаммадийнинг қайд этишича, исломий марказ сифатида танилган Фаллужа шаҳрида Америка ҳарбий кучларига қарши норозиликлар кучайиши мумкин.
Бугун Америка аскарлари Фаллужада ироқлик намойишчиларга қарши ўт очгани оқибатида камида икки одам ҳалок бўлди ва кўплаб кишилар яраланди.
Америка майори Майкл Марти оломон ҳужумига учраган аскарлар намойишчиларга қарши ўт очганини қайд этди. Кеча ҳам Фаллужа шаҳрида томонлар ўртасида юз берган шундай отишма оқибатида тахминан 10 одам нобуд бўлди.
АҚШ Марказий қўмондонлиги ушбу воқеалар юзасидан текширув ишлари олиб борилаëтганини билдирди.
XS
SM
MD
LG