Линклар

Бугун Санкт-Петербургда Россия президенти Владимир Путин ва АҚШ президенти Жорж Буш стратегик ядровий қуроллар сонини қисқартириш ҳақидаги шартномани имзоладилар.


Буш ва Путинга кўра, Ироқ ҳамда Москва Эрон билан ядровий соҳада ҳамкорлик қилаëтгани борасидаги келишмовчиликларга қарамай, Қўшма Штатлар ва Россия ўртасидаги алоқалар нормалигича қолмоқда.
Путин оммавий қирғин қуроллари тарқалишига йўл қўймаслик учун Россия Қўшма Штатлар билан ҳамкорлик қилиши ҳақида ваъда берди. Аммо у Москванинг Эрон билан бўлган савдо алоқаларини, шунингдек, россиялик инженерлар Эронда атом электр станцияси қуришаëтганини ҳимоя қилди.
Икки президент барча соҳаларда, шу жумладан, халқаро террорчиликка қарши курашда ҳамкорликни ривожлантиришга келишдилар. Буш Путинни сентябр ойида Вашингтонга таклиф қилди.
XS
SM
MD
LG