Линклар

АҚШ қўшинлари қўмондонлиги раҳбари генерал Ричард Майерс бугун Исломободга бориб, Покистон Мудофаа вазирлиги расмийлари билан учрашди.


Икки тараф Покистоннинг Ироқдаги қайта қуриш ишларидаги иштирокини муҳокама қилдилар.
АҚШнинг Исломободдаги элчихонаси Майерс генерал Азиз Хон билан учрашганини айтар экан, тафсилотларни маълум қилмади.
Эртага Майерс Афғонистонга боради.
Ӄўмондонлик матбуот вакилининг маълум қилишича, Майерснинг Багром авиабазасига бориши режалаштирилган.
Багромда Майерс Афғонистонда жойлаштирилган қўшинлар раҳбарияти билан учрашиб, сўнг пойтахт Кобулда Афғонистон Мудофаа вазири Муҳаммад Қосим Фаҳим билан музокаралар олиб боради.
Афғонистонда ҳозирги кунда 11500 минг Америка аскари жойлатирилган бўлиб, улар Толибон ҳаракати ва Ал-Қоида ташкилоти қолдиқларига қарши курашмоқдалар.
XS
SM
MD
LG