Линклар

logo-print

Москва шаҳар ҳуқуқ-тартибот органлари бугундан 7 августга қадар кучайтирилган ҳизмат режимига ўтказилдилар.


Москва шаҳар Ички ишлар бошқармаси раҳбари Владимир Пронинга кўра, мазкур чоралар мамлакатдаги оғир вазият туфайли жорий этилган. Болалар боғчалари, тиббиёт муассасалари, транспорт, диний муассасалар ҳамда ахоли гавжум бўладиган жойлар алоҳида назоратга олинган. Айни пайтда шаҳарга кириб келаётган барча юк ташувчи машиналар синчиклаб текширилиши тўғрисида буйруқ эълон қилинган.
Москвада бугун Ҳарбий-ҳаво десантчилари куни байрами туфайли барча бозорлар фаолияти тўхтатилди. Ўтган йили айни байрам чоғида ҳарбий-ҳаво десантчи фаҳрийлар кўчаларда оммавий тартибсизликлар уюштиришган эди.
XS
SM
MD
LG