Линклар

logo-print

Исроил ва Фаластин расмийларининг билдиришларича, Исроил қўшинларининг мунозарали ҳудудга бостириб киришлари натижасида Ҳамас ҳаракатининг икки жангариси ва бир исроиллик аскар нобуд бўлган.


Икки тараф ўртасидаги тўқнашув Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилидаги Тулкарим шаҳри яқинида, Аскар қочқинлар лагерида содир бўлган.

Исроил ҳарбийлари ҳодисага тушунтириш берар эканлар, Ҳамас гуруҳи аъзосини ҳибсга олмоқчи бўлганларида, фаластинликлар уларга қараб ўт очганларини айтмоқдалар.

Айни вақтда Ливаннинг Ҳизбуллоҳ гуруҳи жангарилари чегара ҳудудидаги Шима Фармз жойида Исроил қўшинларига ҳужум қилганлар. Тафсилотлар ҳозирча аниқ эмас.

Фаластин Бош вазири Маҳмуд Аббос бугун Саудия Арабистонида. Унинг Саудия Арабистони раҳбари шаҳзода Абдулла бин Абдул Азиз ва Ташқи ишлар вазири шаҳзода Сауд ал-Файсал билан учрашиши режалаштирилган.

Саудия Арабистонидан сўнг Маҳмуд Аббос Бирлашган Араб Амирликларига боради.
XS
SM
MD
LG