Линклар

logo-print

Британия Мудофаа вазири Жефф Хун бугун судда Дэвид Келлига бўлган муносабат унинг ўлимидан олдин ўзгармагани ва яхшилигича қолганини таъкидлади.


Хун бугун Лондон судида Келли ўлими юзасидан савол-жавоб қилинди.
Хуннинг таъкидлашича, ҳукумат Ироқ оммавий қирғин қуроллари бўйича досьени қўллаб-қувватлаган. Унинг, шунингдек, айтишича, Британия разведка хизматининг Ироққа оид маълумотлари ишонарли бўлган.
Хуннинг судда савол-жавоб қилинишига унинг Келлини Би-Би-Сига маълумот берган киши, дея таъкидлагани сабаб бўлди.
Би-Би-Си дастурида ҳукуматнинг Ироқ оммавий қирғин қуроллари хусусидаги досьесида маълумотлар бўрттириб кўрсатилгани айтилган эди. Би-Би-Сига бундай маълумотларни берганликда Дэвид Келли тахмин қилинганидан сўнг, матбуот томонидан унга бўлган қизиқиш ниҳоятда кучайган ва экспертни ўз жонига қасд қилишга мажбур қилган.
Эртага судда Британия Бош вазири Тони Блэр савол-жавоб қилинади.
XS
SM
MD
LG