Линклар

logo-print

Кеча номаълум шахс томонидан чавақлаб кетилган Швеция Ташқи ишлар вазири Анна Линд бугун касалхонада вафот этди.


Анна Линднинг Стокголм савдо марказида чавақлаб кетилгани сабаби аниқ эмас. Ҳужум қилган шахс қочиб кетишга улгурган.
46 ëшда бўлган Анна Линд швецияликларни евро зонасига қўшилиш бўйича якшанба куни ўтказиладиган референдумни тасдиқлашга чақириб келаëтган эди. Швеция расмийлари референдум белгиланган кунда ўтказилишини билдирдилар.
Айни пайтда, Европа давлатларининг раҳбарлари Анна Линднинг вафоти юзасидан унинг яқинлари ва Швеция ҳукуматига чуқур таъзия изҳор қилдилар.
Брюсселда Европа Иттифоқининг байроқлари ярмига туширилди. Ҳозир Европа Иттифоқига раислик қилаëтган Италиянинг Ташқи ишлар вазири Франко Фраттини Анна Линднинг ўлими бутун Европа учун катта йўқотиш бўлганини айтди.
XS
SM
MD
LG