Линклар

logo-print

Ўтган тунда Ғазо секторидаги Рафа шаҳрида фаластинлик жангарининг уйи портлатилди.


Натижада у нобуд бўлди.
Рафа касалхонаси вакиллари Аҳмад Ҳасан ўлимини тасдиқлаб, яна икки одам жароҳатланганини билдирдилар.
Портлашга нима сабаб бўлгани номаълум.
Айни вақтда Исроил қўшинлари Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ва Ғазо секторида хавфсизлик чораларини кучайтирдилар. Эндиликда фаластинликлар яҳудийлар ҳудудига ўта олмайдилар. Исроил ҳукумати бу билан фаластинлик худкуш террорчилар ҳужумлари олдини олмоқчи.
Ўтган тунда бир фаластинлик яҳудийларнинг Ғарбий соҳилдаги Негоҳот шаҳрига бориб, бир гўдак ва 29 яшар кишини отиб ўлдирган. Сўнг Исроил ҳарбийлари томонидан отиб ўлдирилган.
XS
SM
MD
LG