Линклар

Ўзбекистонда жазолар янада либераллаштирилмоқда


27 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Биринчи марта озодликдан маҳрум этишга судланган шахсларнинг жазо ўташ шароитларини либераллаштириш тўғрисида»ги фармони эълон қилинди. Унга кўра, унча оғир бўлмаган жиноятлар содир этган, аммо биринчи бор судланган шахслар озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ жазони манзил-колонияларда, ўта оғир жиноятлар содир этган биринчи бор судланган шахслар эса умумий тартибли колонияларда ўтайди. Шунингдек, қамоқхоналарда биринчи бор жазо муддатини ўтаётган 15 мингдан ортиқ маҳбус 2004 йилнинг биринчи февралига қадар енгиллаштирилган тартибдаги колонияларга ўтказилади.
XS
SM
MD
LG