Линклар

Бугун Литва маҳкамаси Давлат Хавфсизлик Бошқармаси “Кавказ-Центр” Интернет саҳифасини ëпишда ўз салоҳиятини суиистеъмол қилган, деган ҳукм чиқарди.


Маҳкама хавфсизлик бошқармасига тармоқнинг мусодара қилинган мулкларини эгасига қайтариш ҳақида буйруқ берди.

Литва Давлат Хавфсизлик Бошқармаси бир неча йилдан бери чечен жангчиларини тарғиб қилиб келаëтган “Кавказ-Центр” Интернет саҳифасини июн ойида ëпиб қўйган эди.

Литва ҳаками матбуот эркинлиги муҳим эканини ва хавфсизлик ходимлари ушбу Интернет саҳифасини ëпиш ҳуқуқига эга бўлмаганини айтди.

Литва маҳкамаси шунингдек, турли низоларга сабаб бўладиган айрим ахборотларни “Кавказ-Центр” Интернет саҳифасидан олиб ташлаш ҳақида ҳам буйруқ берди.
XS
SM
MD
LG