Линклар

Германия Беларус ҳукуматини яна бир Германия фуқаросини мамлакатдан чиқариб юборгани учун танқид қилди.


Германиянинг Минскдаги элчихонасига кўра, Стефан Каммерлинг сиëсий семинарда қатнашиш учун жума куни Беларус пойтахтига борган. Каммерлингнинг Беларус визасида нуқсон йўқлигига қарамай, у мамлакатдан чиқариб юборилган.

Германия элчихонасининг билдиришича, ушбу воқеа Беларус билан муносабатлар янада совуқлашишига олиб келиши мумкин. Беларус Ташқи Ишлар Вазирлиги бу ҳақда муносабат билдиришдан бош тортди.

Ўтган ойда Беларус ҳукумати Германиянинг бошқа бир фуқароси Ян Башни ҳам мамлакатдан чиқарган эди. Беларус расмийлари Баш президент Александр Лукашенка сиëсатига қарши семинарлар ўтказгани учун мамлакатдан чиқарилганини айтгандилар.
XS
SM
MD
LG