Линклар

Бугун Атом Энергияси бўйича Халқаро Агентликка қарашли инспекторлар Теҳронга келдилар.


Сафардан мақсад Эроннинг махфий қурол устида ишлаяëтганига оид маълумотга ойдинлик киритишдир. Халқаро Инспекторлар гуруҳини Белгиялик мутахассис Пер Голдшмид бошқармоқда. Унинг айтишича, халқаро инспекторлар олдида турган энг асосий вазифа Эроннинг уранни бойитиш дастури бўйича мавжуд саволларга тегишли жавоб олиш. Эслатиб ўтамиз, Россиянинг Эронга атом электростанцияси қуриб бериши, Оқ Уйда Эроннинг оммавий қирғин қуролларига эга бўлиши ва кейинчалик уларнинг террорчилар қўлига ўтиши мумкинлиги хусусида хавотир уйғотмоқда. Атом Энергияси бўйича Халқаро Агентлик Эронга, ядровий қурол яратиш устида ишламаëтганлигини исботлаш учун 31чи октябрга қадар муҳлат берган
XS
SM
MD
LG