Линклар

logo-print

Бугун Аҳмад Қодиров Чеченистонинг янги Президенти сифатида қасамëдга келтирилди.


Қасамëд маросими пойтахт Грознийда эмас, балки хавфсизлик чоралари кучайтирилган Гудермес шаҳрида ўтказилди.
“Чеченистонинг сайланган янги Президенти сифатида, Чеченистон Конституциясини жорий этиш, инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари, шунингдек кўп миллатли Чеченистон халқининг ҳуқуқларини ҳурмат қилиш ва ҳимоя қилиш учун қасамëд қиламан”, - деди Аҳмад Қодиров.
Ғарб кузатувчилари 5 октябрда Чеченистонда бўлиб ўтган президентлик сайловлари эркин ва адолатли бўлмади, дея танқид қилишди. Расмийларга кўра, Москва томонидан тайинланган Аҳмад Қодиров президентлик сайловларида деярли 81 фоиз овоз қозонган.
Президентни қасамëдга келтириш маросими давомида чечен қуролли гуруҳлари ҳужум қилиши эҳтимоли туфайли, Гудермес шаҳрида хавфсизлик чоралари кучайтирилди.
XS
SM
MD
LG