Линклар

Россия Ташқи Ишлар вазири Игор Иванов АҚШ Давлат Департаментининг “ЮКОС” раҳбарининг ҳибсга олинганлиги юзасидан хавотир билдирганини танқид остига олди.


Якшанба куни Россия телеканалига берган интервюсида Иванов АҚШ Россия суд органлари фаолиятини шубҳа остига қўйишга ҳаракат қилаëтгани ҳамда АҚШ ўз ичидаги молиявий жанжалга эътибор бермай, иккиюзламачилик сиëсатини олиб бораëтганлигини баëн қилди.
Айни пайтда,Россия Президенти маъмуриятига янги раҳбар этиб тайинланган Дмитрий Медведев “ЮКОС” масаласи бўйича терговлар ўтказаëтган Бош Прокуратура ҳаракатларининг қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлигини яхшилаб ўрганиб чиқиши лозимлигини айтди..
“ЮКОС” ширкатининг ҳибсдаги раҳбари Михаил Ходорковский ширкат раҳбарлиги лавозимидан кетиши ҳақида қарор қабул қилди.
XS
SM
MD
LG