Линклар

logo-print

Хавфсизлигига жиддий таҳдид борлиги ҳақида огоҳлантирилганидан сўнг, бугун АҚШнинг Саудия Арабистонидаги барча ваколатхоналари вақтинча ёпиб қўйилди.


Риёддаги АҚШ элчихонаси, Саудия Арабистонидаги террорчилар АҚШ идораларига қарши ҳужумлар уюштиришни режалаштириш босқичидан, уни амалга ошира бошлашга киришгани ҳақида ишончли маълумотлар олинаётганини билдирди.
АҚШ Давлат Департаменти матбуот котиби Ричард Баучер Саудиядаги АҚШ фуқароларини хушёрликка даъват этиб: “Элчихона Саудия Арабистонидаги барча АҚШ фуқароларини, айниқса, америкалик ёки ғарбликлар йиғиладиган жойда хушёр бўлишга чақиради”, - деди.
Ҳозирда Саудияда 35 минг АҚШ фуқароси бор.
XS
SM
MD
LG