Линклар

АҚШнинг Атом Энергияси бўйича Халқаро Агентликдаги вакили Кен Брил Эронни ядровий дастури борасидаги мажбуриятини тўлақонли амалга оширмаганликда айблади.


АҚШ ҳамон халқаро инспекторларнинг Эрон муҳим объектларини бориб кўришига рухсат берувчи қўшимча протоколни имзолашига ишонч билдирмоқда.
Бугун Агентлик раҳбари Ал Барадэй ўз баëнотида Теҳронни ядровий фаолияти давомида қоида бузганлиги, аммо мамлакат ядровий дастури устида ишлаëтганини яширмаëтганлигини таъкидлади:
- Менимча, мазкур масала юзасидан ижобий ўзгаришлар рўй бермоқда. Агентлик вакиллари Эроннинг ядровий дастури борасида фаол мунозаралар олиб бормоқда. Биз бир ëқадан бош чиқариб, резолюция қабул қилишга ишонамиз, - деди Ал Барадэй.
XS
SM
MD
LG