Линклар

Бугун Франция Президенти Жак Ширак Лондонда Британия Бош Вазири Тони Блэр билан учрашди.


Икки давлат раҳбарларининг кун тартибидан Европа Иттифоқи Конситуцияси, Европа мудофаа сиëати, Ироқ ва бошқа масалалар ўрин олган эди.
Музокаралардан сўнг, Тони Блэр Европа Иттифоқининг мудофаа сиëсати НАТО билан ҳамкорликда ривожланиши кераклигини баëн қилди.
Ироқ масаласи бўйича гапирган Франция раҳбари эса, ҳокимиятни ироқликлар қўлига берилиши ижобий,аммо охиригача етказилмаган қадам, деб баҳолади.
- Умумий олганда, Ироқни ироқликлар қўлига топширилиши ижобий ҳаракат. Аммо, сиз менинг бу ҳақдаги фикримни билмоқчи бўлсангиз, унда бу масала ҳали узоқ вақтга чўзилиши ва охиригача етказилмаганини айтишим мумкин, - деди Ширак.
Маълумки, Франция Британиядан фарқли ўлароқ Ироқ урушига қарши эди.
XS
SM
MD
LG