Линклар

БМТ Соғлиқни Сақлаш агентлиги Шарқий Европа ва Россияни минтақада ИТВ/ОИТС вирусининг кенг тарқалаëтгани ҳақида огоҳлантирди.


БМТнинг ОИТС дастури ва Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти сешанба куни эълон қилган ҳисоботда ОИТС касаллигига олиб келувчи ИТВнинг постсовет мамлакатларида камаймаëтганлиги маълум қилинган.
БМТнинг Москвадаги бўлими маълум қилишича, Россияда 260 минг одам ИТВга чалинган бўлиб, улардан 70 фоизи 15-29 ëшлиларни ташкил этади.
Ҳисоботда ИТВнинг Украина, Латвия, Литва, Беларус, Молдова, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистонда ҳам кенг тарқалаëтгани билдирилади.
Ташкилотнинг маълумотига кўра, 2003 йилнинг шу кунигача дунë бўйлаб 5 миллион одам ИТВга учраб, улардан 3 миллиони нобуд бўлган.
XS
SM
MD
LG