Линклар

Ироқнинг қўлга олинган собиқ раҳбари Саддам Хусaйн тергов жараëнида оммавий қирғин қуролига эга бўлгани ҳақидаги тахминларни инкор этмоқда.


Си-Эн-Эн телекомпаниясининг Оқ Уйга таяниб хабар беришича, Саддам Хусайн тергов жараëнида маълумот беришдан бош тортмоқда.
Собиқ диктаторнинг қаерда сақланаëтгани ҳақида хамон ҳеч қандай хабар йўқ.
Ироқ Бошқарув Кенгаши Саддам АҚШ ҳарбийларининг Қатардаги ҳарбий базасига олиб кетилганлиги ҳақидаги маълумотни инкор этди.
Британия Бош Вазири Тони Блэр, Саддам Хусайнга ҳарбий маҳбус сифатида муносбатда бўлиш кераклигини таъкидлади:
- Саддам Хусайн уруш махбусига нисбатан қўлланадиган қоидалар асосида суд қилинади ва менинг назаримда буни Ироқ ҳукумати ва ироқликлар ихтиëрига қўйиб бериш керак. Айнан улар Саддам Хусайн тақдирини ҳал этиши керак. Мазкур суд адолатли, мустақил муҳитда ўтиши кераклиги ҳеч кимга сир эмас ва ишонаманки, ироқликлар ҳам ана шундай муҳитда Саддам Хусайн тадқирини ҳал эта оладилар, - деди Блэр.
АҚШ Президенти Жорж Буш ҳам Саддам Хусайн судида ироқликлар жалб қилинишини таъкидлади.
Суд халқаро талабларга жавоб берган ҳолда, очиқ ва адолатли ўтиши керак,деди Буш.
Шунингдек, АҚШ Президенти ҳамма иш амалга ошмагунча, коалиция кучлари Ироқда қолишини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG