Линклар

Бугун Эрон раҳбарлари жума куни кучли зилзила рўй берган Бам шаҳрига бордилар.


Эрон Президенти Муҳаммад Хотамий ва кўплаб вазирлар вайрон бўлган жойлар ва қутқарув ишларини кўздан кечирдилар.
Эрон раҳбари Оятуллоҳ Али Хаманаи шаҳар қайта қурилиши ҳақида ваъда берди:
“Мен мазкур табиий офат оқибатида яқинлари нобуд бўлган барча оилаларга чуқур таъзия изҳор қиламан”, - деди Эрон раҳбари.
Қутқарувчиларга кўра, харобалар остидан одамларни тирик топиш имконсиз бўлиб қолгани туфайли, эндиликда асосий эътибор зилзила оқибатида азият чеккан минглаб одамларга ëрдам беришга қаратилган. Ҳозиргача 25 мингдан ортиқ жасад дафн этилди.
XS
SM
MD
LG