Линклар

АҚШ Адлия Вазири Жон Эшкрофт халқаро ҳамжамиятдан Ироқда эркинлик ўрнатиш ишлари ҳамда халқаро терроризмга қарши курашда фаолроқ қатнашишни сўради.


Бугун Давосда бўлиб ўтаётган Жаҳон Иқтисодий Форуми доирасида қилган чиқишида Эшкрофт, шунингдек, АҚШ етакчилигидаги коалиция Ироқда кўплаб қийинчиликларга дуч келаётганини эътироф этди.
Бундан олдин Давосда БМТ Бош Котиби Кофи Аннан чиқиш қилган эди. Ўз чиқишида у Ироқ можароси ва халқаро хавфсизлик масалалари атрофидаги хавотирлар қашшоқлик, саломатлик ва таълим масалалари каби жаҳон тараққиёти учун муҳим бўлган муаммоларга эътиборни камайтирганини таъкидлади.
Кофи Аннан, шунингдек, халқаро ҳамжамиятни “жунгли қонунлари”га асосланган шафқатсиз рақобат ҳукм сурган вазиятга қайтиш эҳтимолидан огоҳлантирди.
Кофи Аннан фикрича, бугунги кунга келиб барқарор, қонунчиликка асосланган жаҳон тартибини сақлаб қолиш имконлари анча камайган.
- Хавфсизлик жабҳасига келсак, халқаро терроризм нафақат тинчлик ва барқарорликка таҳдид солмоқда, балки маданий, диний ва этник гуруҳлар ўртасидаги алоқаларни мураккаблаштириши мумкин, - деб айтди БМТ раҳбари ва терроризмга қарши уруш инсон ҳуқуқлари ва фуқаролар эркинликларининг чекланишига олиб келишидан огоҳлантирди.
БМТ Бош Котиби июн ойида БМТнинг Ню-Йоркдаги бош қароргоҳида халқаро саммит ўтказишни режалаштираётганини билдириб, ундан мақсад ОИТСдан тортиб коррупциягача, турли масалалардан тадбиркорлар ҳамжамиятини бохабар қилиш эканини айтди.
XS
SM
MD
LG