Линклар

Автобусга босқинчилар ҳужум қилди


Маълумотларга қараганда, 24 январдан 25 январга ўтар кечаси тунги соат бирда Самарқанд-Тошкент йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган автобусга Чиноз тумани ҳудудида номаълум шахслар ҳужум қилган.

Айрим хабарларга кўра, босқинчилар автобус йўлини енгил машинада тўсиб, уни тўхташга мажбур қилган. Бошқа манбалар эса жиноятчилар автобусни йўловчи сифатида тўхтатганини таъкидламоқда. Автобус тўхтагандан сўнг юзига ниқоб тутилган уч босқинчи йўловчилар ва ҳайдовчидан пул талаб қилган. Ўртада жанжал чиққандан сўнг йўлтўсарлар ўқотар қуролларни ишга солган. Оқибатда бир йўловчи ҳалок бўлган, ҳайдовчи оғир яраланиб, шифохонага ётқизилган.

Чиноз тумани ички ишлар бўлими терговчиси Асилхон Бесинов мазкур жиноят содир этилганини тасдиқлади. Бироқ у юз берган ҳодиса ҳақида тўлиқ маълумотга эга эмаслиги, бу иш билан вилоят ички ишлар бошқармасининг махсус гуруҳи шуғулланаётганини айтди.
XS
SM
MD
LG