Линклар

Бугун Тошкентда ўғли Ўзбекистон қамоқхонасида қайноқ сувда қийнаб ўлдирилгани айтилаëтган Фотима Мухадирова устидан суд бошланди.


Мухадирова диний экстремистликда ва давлат тўнтариши қилишга уринишда айбланмоқда.
Мухадирова бугун судга берган кўрсатмасида ўғлининг ўлими муносабати билан ўзига нисбатан сохта айблар қўйилганини билдирди.
Мухадирова тарафдорларининг айтишича, у ўғли Музаффар Авазов ўлими учун Ўзбекистон ва айрим Ғарб ташкилотларидан товон ундиришга ҳаракат қилганидан сўнг, унга қарши жиноий иш очилган.
Авазов ва қамоқда қайноқ сув билан қийнаб ўлдирилган яна бир маҳбус тақдирига Британиянинг Ўзбекистондаги элчиси Крэйг Мюррей аралашувидан сўнг бу воқеа халқаро майдонда эътиборга тушди.
Мюррей ўтказилган суд - тиббий экспертиза иккала маҳбуснинг қамоқда аввалига калтакланиб, сўнгра қайноқ сувга солиб ўлдирилганини тасдиқлаганини билдирган эди.
XS
SM
MD
LG