Линклар

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ашаддий рус миллатчилари - скинхедлар тожик оиласига қилган ҳужуми оқибатида тўққиз яшар қиз нобуд бўлди.


Санкт-Петербургда вақтинча ишлаётган тожикистонлик Юсуф Султонов душанба куни кечқурун қизи ва жияни билан кўчада кетаётган пайтда уларга 10 – 12 нафар скинхед ҳужум қилиб, уларни пичоқлаган. Натижада ота-жиян жароҳатланган, қизча нобуд бўлган. Санкт-Петербург ҳокими Валентина Матвиенко ҳуқуқ-тартибот органи мутасаддиларидан жиноятчиларни топишни талаб қилди. Милиция мазкур қотиллик юзасидан жиноий иш очди.
XS
SM
MD
LG