Линклар

Ўзбекистон расмийлари шу ҳафтада амалга оширилган бомба ҳужумларига алоқадорликда гумон қилинган 19 шахс қўлга олингани ва яна камида саккиз шахс қидирилаётганини маълум қилдилар.

  • Ҳасанжон

Ўзбекистон Бош Прокурори Рашид Қодировга кўра, бомба хужумлари оқибатида 47 одам нобуд бўлган. Улардан 33 нафари портлашлар содир этган шахслардир.
Қодиров улар қайси экстремистик гуруҳга мансуб экани аниқланаётганини маълум қилди. Ўзбекистон Бош прокурорига кўра, текширув жараёнида тўпланган далиллар ҳужумларни ягона бошқарув остидаги бир гуруҳ амалга оширганини кўрсатган:
“Шуни маълум қилмоқчиманки, текширув давомида, юқорида санаб ўтилган жиноятлар ягона, уюшган ва бир марказдан туриб бошқарилган жиноий гуруҳ томонидан амалга оширилгани тўғрисида ишончли маълумотлар қўлга киритилди. Гуруҳ аъзоларининг асосий қисми республикамиз ташқарисида жанговар тайёргарликдан ўтган. Бу эса, Ўзбекистонда амалга оширилган террор актлари халқаро террор ташкилотларининг иши, деган хулосага келишга асос бўлади”, - дейди Ўзбекистон Бош Прокурори.
Қодиров шунингдек, текширувлар жараёнида қўлга туширилган портловчи моддалар, детонаторлар ва ўқотар қуролларни ҳам намойиш қилди.
XS
SM
MD
LG