Линклар

Ироқда гаровга олинган тўрт италияликнинг бири ўлдирилди.


Араб журналистларига кўра, қолган уч нафар Италия фуқаросининг ҳаёти хавф остида. Гаровга олувчилар Италия ҳукуматидан Ироқдаги қўшинларини олиб чиқиб кетишни талаб этмоқда. Бироқ Рим уларнинг бу талабини кескин рад этди.
Италия Ташқи ишлар вазири Франко Фраттини Ироқда гаровга олувчилар тарафидан ўлдирилган Жованни Куатрокки ҳақида гапиради:"Мен Ироқда ўлдирилган Жованни Куатроккининг сўнгги дақиқалари ҳақида гапириб бериш учун унинг оила аъзоларидан рухсат олдим. У қаҳрамонларча халок бўлди. Қотил унинг бошига тўппонча тиркаганида Жованни бошига кийгизилган қопни илғитиб, "Мен сизларга италияликлар қандай ҳалок бўлишини кўрсатаман, деб қичқирган. Мана шу дақиқада уни ўлдиришди", - дейди Италия ташқи ишлар вазири.
Сўнгги бир хафта ичида Ироқда 12 давлатнинг 40дан ошиқ фуқароси гаровга олинди.
XS
SM
MD
LG