Линклар

logo-print

АҚШ Жорж Сорос ташкил этган Очиқ Жамият Институтини ёпиш ҳақида Ўзбекистон ҳукумати қабул қилган қарордан афсусланиш билдирди.

  • Ҳасанжон

Кеча АҚШ Давлат Департаменти матбуот вакили Ричард Баучер мазкур нодавлат ташкилотининг қайта рўйҳатга олинмагани муҳим ёрдам дастурларини таҳлика остига қўйишини билдирди.
Ричард Баучер ташкилот лойиҳалари 2002 йилда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида имзоланган “Стратегик ҳамкорлик тўғрисидаги келишув”га мос эканини билдирди. АҚШ Давлат Департаменти вакилига кўра, Қўшма Штатлар Очиқ Жамият Институти орқали наркотикларга қарши кураш дастурлари учун 16 миллион ва маориф соҳаси учун 12 миллион долларлик лойиҳаларни маблағ билан таъминлаган.
XS
SM
MD
LG