Линклар

АҚШ президенти Жорж Буш мудофаа вазири Доналд Рамсфелдни ироқлик маҳбусларни таҳқирлаганликда айбдор бўлган Америка ҳарбийлари жазоланишини шахсан назорат қилишга чақирди.

  • Барно Анвар

Ҳарбийлар берган маьлумотларга кўра, ҳозирнинг ўзида Америка армиясининг олти нафар катта офицери жазоланган. Жамоатчиликда шов-шувларга сабаб бўлаётган суратлар олинган Ироқ қамоқхонаси назорати бошқарувчиси Америка генерали Женис Карпински:
“Мен ҳайратдаман. Мен фотосуратлардаги аскарлар юзларини кўриб даҳшатга тушдим. Бундай ҳолатни , ҳатто, тасаввур қилиш қийин. Уларнинг ҳатти-ҳаракатлари жирканишга арзийди. Такрорлайман, мен даҳшатга тушдим.” - деди Женис Карпински.
Бироқ, унинг фикрига кўра, айни вақтда ҳамма айбни унинг бригадаси ҳарбийларига қўйиш керак эмас, боиси ушбу қамоқхонага ҳарбий разведка вакиллари ҳам ҳар куни келиб туришган.
XS
SM
MD
LG