Линклар

Афина шаҳридаги полиция маҳкамаси биноси ёнида бугун эрталаб учта бомба портлатилган. Бинога зарар етган, бироқ, жабрланганлар йўқ.

  • Барно Анвар

Портлашлардан сал аввал шаҳар газеталаридан бири бу ҳақда аноним огоҳлантириш олган. Полиция тахминига кўра, бу портлашлар — шу йил август ойида ўтказилиши режалаштирилган Олимпия ўйинларининг Афинада бўлиб ўтишига қаршилик билдираётганларнинг иши.
Бош вазир Костас Караманлис содир бўлган воқеа шаҳарнинг Олимпия ўйинларига тайёргарлик кўриш ишларига таъсир кўрсатмайди, дея ишонч билдирди.

Афина шаҳри ҳокими Дора Бакоянис эса бу ҳақда шундай муносабат билдирди:
“Бу аҳамиятга эга бўлмаган кичик ҳодиса ва бундай ҳодисалар исталган мамлакат пойтахтида рўй бериши мумкин. Кутилаётган Олимпия ўйинларига ҳам, ўйинларнинг ўтказилиши ҳавфсизлигига ҳам унинг ҳеч қандай алоқаси йўқ”, - деди Афина шаҳри ҳокими Дора Бакоянис.
XS
SM
MD
LG