Линклар

АҚШ Сенатида эса Америка ҳарбийларининг Ироқдаги маҳбусларни таҳқирлагани ва қийноққа солгани юзасидан мунозаралар давом этмоқда.

  • Барно Анвар

Бугун Яқин Шарқдаги АҚШ ҳарбий кучлари бош қўмондони генерал Жон Абизаид, Ироқдаги Америка ҳарбийлари қўмондони Рикардо Санчес ҳамда Ироқ ҳарбий қамоқхоналари янги бошлиғи Жоффри Миллер — АҚШ Сенатининг Қуролли кучлар бўйича қўмитасига ҳисоб берди.
Жон Абизаид Абу-Ғраиб қамоқхонасидаги тартиббузарликлар системали равишда давом этганини тан олди. Шунингдек, маҳбусларни таҳқирлаш фақат Ироқда эмас, балки Афғонистондаги қамоқхоналарда ҳам содир этилганлигини маьлум қилди.
Жумладан, генерал Абизаид шундай деди:
«Шубҳасиз, Абу-Ғраиб қамоқхонасида хатоларга йўл қўйилган. Бу бизнинг катта камчилигимиз. Лекин озчиликнинг хатоси бизнинг ёшларимиз — йигит ва қизларимизнинг хорижда туриб ўз ватанини ҳимоя қилишига тўсиқ бўлолмайди», — деди Яқин Шарқдаги АҚШ ҳарбий кучлари бош қўмондони.
Худди шунингдек, Ироқдаги америк ҳарбийлари раҳбари Рикардо Санчес ҳам бўлиб ўтган воқеаларда жавобгар эканлигини тан олди.
Қўмита раиси Жон Уорнернинг маьлум қилишича, ҳафта давомида АҚШ Мудофаа вазири Доналд Рамсфелд ҳам ёпиқ равишда қўмита олдида ҳисоб беради.
XS
SM
MD
LG