Линклар

logo-print

Бағдоднинг сунний мусулмонлари истиқомат қиладиган районларидан бирида автомобил портлади.


Оқибатда, камида 4 киши қурбон бўлди, 20 нафарга яқини жароҳатланди.
Кеча айни ҳудудда ва Ироқ шимолидаги Байжа шаҳарларида ҳам портлаш юз берган. Натижада 11 киши қурбон бўлган, 20 нафарга яқини эса жароҳатланган эди.
Бугун хабар қилинишича, Ироқда яна икки нафар хорижлик — Миср ва Туркия фуқаролари гаровга олинган. Гаровга олувчилар томонидан тайёрланган видеоёзув араб телеканаллари орқали намойиш этилди. Унда ма’лум қилинишича, бу икки шахс коалиция кучларига тегишли юкларни олиб келаётган юк машинаси ҳайдовчиси бўлган. Босқинчилар уларни ўлдирамиз, деб таҳдид қилмоқдалар.
Бағдод теварагида яна полшалик икки қурувчи ҳам ўғирланган. Улардан бири асирликдан қочишга муваффақ бўлди.
XS
SM
MD
LG