Линклар

АҚШ Президенти Жорж Буш ва унинг бўлғуси президентлик сайловларидаги рақиби сенатор-демократ Жон Керри Американинг Айова штатида сайловолди кампаниясини олиб бормоқдалар.


Жорж Буш сайловчиларни мамлакат хавфсизлигини таъминлашда бор ғайратини аямаслигига ишонтирди.
"Менга сизнинг овозингиз керак. Кўп нарса шунга боғлиқ. Ҳали олдинда қилишимиз керак бўлган ишлар анча. Американинг олға ҳаракатини таъминлашимиз лозим. Мамлакатимиз хавфсизлигини таъминлаш учун яна тўрт йилга мени сайлашларингизни хоҳлайман", - деди Американинг ҳозирги президенти Жорж Буш.
Ўз навбатида унинг рақиби Жон Керри Айовадаги сайловолди тадбирлари давомида Дейвенпорт шаҳри ишбилармонлари олдида қилган чиқишида улардан мадад сўради. Эслаш жоиз ўтган президентлик сайловларида Айова штатида демократлар устун келишган эди.
XS
SM
MD
LG