Линклар

Хиндистон Кашмир муаммосини тинчлик йўли билан ҳал этишга ҳаракат қилади, деб билдирди бугун мамлакат Бош вазири Манмохан Сингх.


Мустақиллик куни муносабати билан Хиндистон халқига қилган мурожаатида у, жумладан, шундай деди:
“Биз Покистон билан барча муаммоларимизни тинчлик йўли билан ҳал этмоқчимиз. Биз бу борадаги музокараларни ошкоралик нуқтаи назаридан давом этдирмоқчимиз. Лекин бунинг учун ўзаро ишонч керак. Албатта, чегара ҳудудларида давом этаётган зўравонликлар ва террорчилик ҳаракатлари тинч музокараларни секинлаштиради”
Шунингдек, бугун Ҳиндистоннинг Ассам вилоятида ўтаётган мустақиллик паради пайтида портлаш содир этилган. Хабарларда камида 15 кишининг нобуд бўлгани айтилмоқда. Портлаш учун масъулиятни ҳозирча хеч қандай гуруҳ зиммасига олгани йўқ. Ҳукумат расмийлари бу портлаш Ассам вилояти мустақиллигини талаб қилаётган исёнчи гуруҳлар томонидан содир этилган бўлиши мумкин, деган таҳминни билдирмоқдалар.
XS
SM
MD
LG