Линклар

logo-print

Россияда пиво рекламаси таъқиқланди.


Тўлқин

Россия Президенти Владимир Путин бугун “Реклама тўғрисида”ги қонунга телевидение ва радиода эрталабки соат 7 дан кечки соат 10 гача пивони реклама қилишини тақиқлаш тўғрисида парламент киритган ўзгартишни тасдиқлади.
Мазкур қонун пиво рекламасида одам ва ҳайвон образидан фойдаланишни ман этади. Бундан ташқари, рекламада пиво истеъмол қилиш “муваффақият гаровидир”, “инсоннинг жисмоний ва руҳий ҳолатини яхшилайди”, “чанқоғингизни қондиради” каби иборалар бўлмаслиги керак.
Бундан буён пиво рекламасини, шунингдек, газеталарнинг бош ва сўнгги саҳифасида, журнал муқоваларида бериш мумкин эмас.
XS
SM
MD
LG