Линклар

Бугун Ғазо секторида Исроил вертолётлари ҳужумидан 14 фаластинлик нобуд бўлди.


Фаластинликларнинг “Хамас” гуруҳи ўқув-машқ лагерига Исроил вертолётларидан берилган зарба оқибатида, дастлабки маълумотларга кўра, 14 жанггари ҳалок бўлган, 40 дан зиёд киши яраланган. Яраланганлар орасида тинч аҳоли вакиллари ҳам бор. Бу ҳақда Исроил Бош Вазири Ариэл Шароннинг маслаҳатчиси Раанан Гиссин шундай деди:
“Фазодан туриб берилган зарба оқибатида “Хамас” гуруҳининг 14 фаоли нобуд бўлди. Улар Исроилга режалаштирилаётган янги ҳужумга тайёргарлик кўришмоқда эди”, — деди Раанан Гиссин.
Исроил раҳбарияти “Хамас” гуруҳини ўтган ҳафтада Беэр-Шевада содир этилган, 16 киши қурбон бўлган террорчилик ҳаракатлари учун жавоб зарбаси берилишидан огоҳлантирган эди.
“Хамас” гуруҳи вакиллари лагерга берилган бугунги зарба учун қасос олишга қасам ичди.
XS
SM
MD
LG