Линклар

logo-print

Бугун Москва шаҳридаги Қизил майдонда “Россия террорга қарши” шиори остида кўп минг кишилик митинг бўлиб ўтди.


Намойишда Беслан фожиаси қурбонлари хотираси учун чиққан бир неча ўн минг киши иштирок этди. Намойиш аввалида Касаба уюшмаси Москва шаҳар федерацияси раҳбари Михаил Нагайцев йиғилганларни фожиа қурбонларини ёт этиб бир дақиқа сукут сақлашга чақирди:
“Беслан болалари — бизнинг болаларимиз. Рухсат этинг, фожиада ким қурбон бўлган бўлса, уларнинг хотираси учун бир дақиқа сукут сақлайлик”, — деди Нагайцев.
Намойиш пайтида одамлар Россия байроқларини, “душманга — ўлим!”, “Террор — ўлатдан даҳшатлироқ офат!” каби шиорларни кўтариб турдилар.
Бу каби митинглар Россиянинг бошқа шаҳарларида ҳам бўлиб ўтди.
XS
SM
MD
LG