Линклар

logo-print

Индонезия ҳукумати портлатиш мосламаси тайёрлаган деб гумон қилинган икки малайзияликни қидиришмоқда.


Тўлқин

Тахминга кўра, 9 сентябр куни Австралиянинг Жакарта шаҳридаги элчихонани портлатишда ана шу мосламалардан фойдаланилган. Портлаш оқибатида 9 киши ҳалок бўлган, 180 киши жароҳатланган.
Жакартадаги террорчилик ҳаракатлари учун жавобгарликни “Ал-Қоида” билан алоқадор бўлган “Жамоа Исломия” гуруҳи ўз зиммасига олган.
Австралия ўзининг барча дипломатик алоқаларида хавфсизлик чораларини кучайтирмоқда. Бу ҳақда Сиднейда Бош Вазир Жон Ҳовард шундай деди:
“Бундай вазиятда олинган маълумотларга ўз вақтида эътибор қилиш керак. Ҳозир элчихоналардаги хавфсизлик чора-тадбирларини кучайтиришимиз керак. Иттифоқчиларимиз ва дўстларимиз билан янада жипсроқ муносабатда бўлишимиз керак. Терроризмга қарши кураш узоқ давом этадиган ва қонли кечадиган курашдир. Агар кимдир бошқача фикрда бўлса, қаттиқ янглишади”, — деди Австралия Бош Вазири.
XS
SM
MD
LG