Линклар

logo-print

Ироқнинг Басра шаҳрида исëнчиларнинг Британия ҳарбийларига тегишли автоколоннага ҳужум қилиши оқибатида икки ҳарбий ҳалок бўлди.


Маҳаллий касалхона ходимларига кўра¸ камида икки киши жароҳат олган.

АҚШ ҳарбийлари эса¸ исломчи жанггариларнинг етакчиси¸деб тахмин қилинаëтган шахс Киркук шаҳрида қўлга олинганини маълум қилди.
Бағдодда ҳам АҚШ ҳарбийлари ва исëнчилар ўртасида отишмалар юз берди. Жароҳат олганлар ëки ҳалок бўлганлар ҳақида ҳеч нарса дейилмаган.
Шунингдек¸ АҚШ ҳарбийлари Ироқнинг Фаллужа шаҳрида иорданиялик жанггари Абу Мусаб аз-Заркавий тарафдорлари яшириниб олгани тахмин қилинган худудларга ҳаводан ҳужум уюштирди.

АҚШ ҳарбийларига кўра¸ исëнчилар йиғилган бино қулаб тушган ва бир неча жанггари ҳалок бўлган.
Аз-Заркавий Ироқда содир этилган бир неча зўравонлик ва гаровга олинганларни қатл этиш учун масъулиятни ўз зиммасига олган.
XS
SM
MD
LG