Линклар

Нью-Йоркда АҚШ Мудофаа вазири Доналд Рамсфелд Халқаро муносабатлар бўйича Кенгаш нодавлат ташкилоти аъзолари олдида чиқиш қилди.


Рамсфелд Ироқда ҳамон топилмаган оммавий қирғин қуроли хусусидаги саволга жавоб берар экан, жумладан, шундай деди:
“Биз бу қуролни топа олмаганлигимиз аён бўлиб қолди. У Ироқда қандайдир босқичда мавжуд бўлган-бўлмаганлигини кимдир биладими? Шубҳасиз. Ҳамма, шу жумладан, БМТ да у ёки бу кўринишда овоз берганлар ҳам Ҳусайн БМТга сохта декларация тақдим этган, деган фактни тан олган. Разведка хизмати маълумоти нима сабабдан нотўғри бўлиб чиққанлигини мен билмайман” .
XS
SM
MD
LG