Линклар

logo-print

АҚШ Давлат Котиби Колин Пауэлл Шимолий Кореяни ядровий дастури бўйича кўптомонлама музокаралар столига қайтариш шартлигини билдирди.


Тўлқин

Пауэлл Токиода Япония Ташқи ишлар вазири Нобутака Махимура билан бўлиб ўтган учрашувдан кейин шундай баёнот берди:
“Биз олти томонлама музокараларнинг давом эттирилишини талаб қилмоқдамиз. Бу муаммо ечимининг ягона йўли эканлигини Шимолий Корея қанчалик тез англаб етса, шунчалик иш силлиқ кўчади .
Ўз навбатида Нобутака Махимура бундай деди:
“Биз кўптомонлама музокараларни давом эттириш ва, нафақат иккитомонлама асосда, балки Хитой ва Жанубий Корея билан ҳам ҳамкорлик қилишга келишиб олдик. Шимолий Корея ядровий дастури атрофидаги муаммоларни ҳал этиш учун биргаликда иш олиб борамиз” .
Сентябрда Корея халқ демократик республикаси кўптомонлама музокараларнинг тўртинчи босқичида иштирок этишдан бош тортган эди. Музокараларнинг ўтган уч босқичи эса натижасиз якунланди.
XS
SM
MD
LG