Линклар

Ироқдаги Абу Ғрайб қамоқхонасидаги маҳбуслар- нинг қийноққа солиниши юзасидан қўзғатилган жиноий ишни кўриш жараёнида АҚШнинг яна бир ҳарбий хизматчиси ўз айбига иқрор бўлди.


Бағдодда ўтказилаётган суд мажлисида кичик сержант Меган Амбул маҳбусларга нисбатан ёмон муносабатнинг олдини олмагани ва бу ҳақда хабар қилмаганини тан олди.
Амбулнинг ҳарбий унвонини кичик сержантликдан оддий аскарлик даражасигача туширишди. Бундан ташқари у бир ойлик маошнинг ярмига тенг миқдорда жарима тўлайдиган бўлди.
XS
SM
MD
LG