Линклар

Ироқнинг Фаллужа шаҳрида АҚШ ва Ироқ қўшинлари жанггариларга қаршихарбий ҳаракатларни давом эттирмоқда.


Фаррух Юсуфий

Ўн мингдан ортиқ АҚШ ва бир неча юз Ироқ аскарларидан иборат қўшин душанба куни кечқурун Фаллужада қуруқликдаги ҳарбий ҳаракатларни бошлаган эди.
Айни пайтда, Душанба куни Вашингтонда АҚШ мудофаа вазири Доналд Рамсфилд Фаллужадаги жанглар қанча давом этиши номаълум эканлигини айтди.
“Ироқнинг озод ва тинч бўлишини хоҳлар эканмиз, мамлакатнинг бир қисми қотиллар, террорчилар ва Саддам Ҳусайн режими қолдиқлари назорати остида қолишига йўл қўя олмаймиз. Фаллужани жиноятчилардан тинч йўл билан бўшатиш учун иложи борича ҳаракат қилдик, лекин улар зўравонлик йўлини танладилар” , - деди АҚШ мудофаа котиби
Айни пайтда, Ироқнинг Бақуба шаҳрида жанггарилар иккита полиция маҳкамаси ва шаҳар шимолидаги асосий кўприклардан бирига хужум уюштирди. Халок бўлганлар сони аниқ эмас.
XS
SM
MD
LG