Линклар

logo-print

Туркияда Истамбулдаги яхудийлар ибодатхоналарида содир этилган портлашларнинг бир йиллиги нишонланди.


Бугун Туркияликлар Истамбулдаги иккита синагогада, яъни яхудийлар ибодатхонасида содир этилган порталшларда халок бўлганларни хотирладилар.
Портлашларни содир этганликда Ал Қойда террорчи ташкилотининг Трукияда жойлашган гуруҳи айбланган эди.
Шунингдек, бу портлашлардан беш кундан сўнг Британия консуллиги ҳамда Лондонда жойлашган банк бўлими ёнида ҳам портлашлар содир этилган эди. Бу воқеаларда халок бўлганларнинг кўпчилигини мусулмонлар ташкил этган.
Халок бўлганлар хотирасига бағишланган маросимларда 10 кишига яиқн одам қатнашди.
XS
SM
MD
LG