Линклар

Бугун Бишкекда Қирғизистондаги АҚШ элчиси ва марказий сайлов комиссияси раиси мамлакатда бўлиб ўтадиган парламент ва президент сайловларига оид битимни имзоладилар.


Элчи Стивен Янг ва Марказий сайлов комиссияси раиси Сулаймон Имонбоев ўртасида имзоланган битимга кўра, овоз берган сайловчиларнинг бош бармоқларини сиёх билан белгилаб қўйиш кўзда тутилган. Бу чора сайловчилар бир мартадан кўпроқ овоз беришларининг олдини олишга қаратилган.

Шунингдек, битимга кўра, сайлов комиссияси ходмиларини ўқитиш ҳам кўзда тутилагн.

Қирғизистонда парламент сайловлари 2005 йилнинг февралида, президентлик сайлови эса 2005 йил ноябр ойида ўтказилади.
XS
SM
MD
LG