Линклар

Украина парламенти – Верховний Раданинг навбатдан ташқари мажлисида Конституцияга ўзгартишлар ҳамда президент сайлови тўғрисидаги қонунга тузатишлар киритиш тўғрисидаги қонунлар қабул қилинди.


Биринчи ҳужжатга кўра парламент салоҳиятлари кенгаяди, иккинчи қонун эса сайлов пайтидаги қонунбузарликлар олдини олишга кенгроқ имкон беради.
Шунингдек, бугун Марказий сайлов комиссиясининг ваколат муддати ҳам тугатилди.
Украина президенти Леонид Кучма парламент қабул қилган янги қонунларни бугун Верховний Рада биносидаёқ имзолади.
Верховний Рада раиси Володимир Литвин Леонид Кучмага миннатдорчилик билдирди:

"Бугун биз муносиб қарор қабул қила олганимиз учун Украина президентига миннатдорчилик билдиришимиз керак, деб ўйлайман".

Президент Кучма бугун, шунингдек, мамлакат бош прокурори истеъфосини қабул қилишга тайёр эканлигини билдирди. Бош прокурор Геннадий Васильев истеъфо сўраб ариза ёзган. Унинг истеъфосини мухолифат талаб қилаётган эди.
XS
SM
MD
LG