Линклар

Бугун Брюсселда Нато ва Россия кенгашининг учрашуви бўлиб ўтди.


Учрашувдан сўнг НАТО бош котиби Яап Де Хооп Шефер ва Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров биргаликда баёнот бердилар. Баёнотда расмийлар Украинадаги барча сиёсий партияларга мурожаат этиб, зўравонликларга йўл қўймаслик ва сайловларнинг эркин ўтшини таъминлашга чақирди.
НАТО-Россия кенгаши учрашувидан сўнг НАТО аъзо давлатлари Ташқи ишлар вазирларининг учрашуви бошланди. Бу учрашувда НАТОнинг Афғонистон ва Ироқдаги роли муҳокама қилилинди.
Америка Қўшма Штатлари ҳукумати бугунги НАТО мажлиси ташкилотнинг Афғонистондаги қуролли кучлари сонини 8000гача ошириши ва НАТОнинг Ироқ армиясига ҳарбий таълим бериши масаласини ҳал этилишига умид боғламоқда.
АҚШ Давлат котиби Колин Пауэлл чоршанба куни қилган баёнотида Европа давлатларини Ироқ масаласи бўйича расмий Вашингтон билан бўлган келишмовчиликларни четга суриб, алоқаларни яхшилашга чақирди.
XS
SM
MD
LG